Де ла Фуэнте "Олтин тўп" ҳақида: "Испанияликлар ғалаба қозонишини хоҳлайман"

Sherzod Nurmatov
29 сен 2026, 14:40
Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте 2026 йилги "Олтин тўп" топшириш маросимида унинг ҳамюртлари барча номинацияларда ғалаба қозонишга лойиқ деб ҳисоблайди.

Ёзда Испания терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида зафар қучган 65 ёшли мутахассис “France Football” талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Ундан ташқари номзодлар сафига Микель Артета, Унаи Эмери, Венсан Компани ва Луис Энрике ҳам киритилган.

"Мен мезонлар қандай эканини билмайман, лекин ҳар доим испанияликлар — футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам ғалаба қозонишини хоҳлашимни айтиб келганман. Менимча, бунга лойиқ бўлдик, қолганини эса кўрамиз. Номзодлар қаторида бўлишнинг ўзи катта шараф ва фахрдир. Мен бахтиёрман", – дея де ла Фуэнтенинг сўзларини келтиради AS нашри.

2026 йилнинг энг яхши мураббийи номи 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган "Олтин тўп" топшириш маросимида эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS