Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2027 йилги Осиё кубогидаги тақвими

Оқил Абдубарноев
9 май 2026, 23:59
Қуръа натижаларига кўра, «B» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги ўйинлари санаси, вақти ва стадионлари тасдиқланди.

Тақвимга кўра, вакилларимиз гуруҳ босқичи баҳсларини Жидда, Хубар ва Риёд шаҳарларида ўтказишади.

1-тур | 2027 йил 8 январь

  • Ўзбекистон – Иордания

  • Стадион: «Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити» (King Abdullah Sports City Stadium), Жидда.

2-тур | 2027 йил 13 январь

  • Шимолий Корея – Ўзбекистон

  • Стадион: «Aramco Stadium», Хубар.

3-тур | 2027 йил 18 январь

  • Ўзбекистон – Баҳрайн

  • Стадион: «Қирол Сауд Университети» (King Saud University Stadium), Риёд.


Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри плей-офф (нимчорак финал) босқичига йўл олади. Шунингдек, 6 та гуруҳда энг яхши натижа кўрсатган 4 та учинчи ўрин соҳиблари ҳам кейинги босқич йўлланмасига эга бўлишлари мумкин.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia