

Унда Жанубий Америка жамоаси футболчилари 4:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишди.
3-дақиқада Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Вандерсон ҳисобни очди. 28-дақиқада Австралия ҳимоячиси Алессандро Чиркати мувозанатни тиклади. 34-дақиқада ярим ҳимоячи Коннор Меткалф австралияликларни олдинга олиб чиқди.
45+1-дақиқада бразилиялик Рафинья пенальтини аниқ амалга ошириб, ўз жамоасининг иккинчи голини урди. 70-дақиқада ярим ҳимоячи Бруно Гимараэс бразилияликларни яна ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 80-дақиқада вингер Винисиус Жуниор пенальтидан Бразилиянинг тўртинчи голига муаллифлик қилди.
Танаффус вақтида Рафинья алмаштирилди. ОАВ маълумотларига кўра, у ўнг сонида ноқулайлик ҳис қилган.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Шанба, 3 октябрь куни Бразилия Ҳиндистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Австралиянинг Қатар ва Иордания билан баҳслари эса ноябрь ойига белгиланган.
Австралия – Бразилия 2:4
Голлар: Чиркати 28’, Меткалф 34’ – Вандерсон 3’, Рафинья пенальти 45+1’, Гимараэс 70’, Винисиус пенальти 80’
Австралия: Бич, Итальяно, Чиркати, Суттар, Херрингтон, Беҳич, Меткалф, Окон-Энгстлер, Ирвин, Иранкунда, Йенги
Бразилия: Отавио, Вандерсон, Кунья, Габриэл, Мауро, Бонтемпо, Гимараэс, Данило, Райан, Винисиус, Рафинья




