Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг октябрдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади

Sherzod Nurmatov
3 ноя 2026, 16:00
Икки сайт ҳамкорлиги доирасида Суперлиганинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқланди.

Овоз бериш жараёнида Championat.asia ходимлари, Transfermarkt'нинг рус тилидаги таҳририяти раҳбари Георгий Лекарев ҳамда таклиф этилган эксперт — шарҳловчи Отабек Жўраев иштирок этди.

Ойнинг энг яхши мураббийи деб Миржалол Қосимов топилди. Унинг бошқаруви остида ОКМК тўртта учрашувдан учтасида ғалаба қозонди ва эътиборлиси, ҳар гал ғалаба тўплари сўнгги дақиқаларда киритилди: 84-дақиқада "Машъал"га, 90+2-дақиқада "Қўқон-1912"га, 90+1-дақиқада эса "Локомотив"га қарши баҳсда. Бу натижалар туфайли Олмалиқ клуби турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. Респондентларнинг 44 фоизи Қосимов учун овоз берди. Иккинчи ўринни "Нефтчи" бош мураббийи Ислом Исмоилов (20%), учинчи поғонани эса "Навбаҳор" устози Тимур Кападзе (16%) эгаллади.

Суперлигада октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов эътироф этилди. У тўртта ўйинда иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Абдухолиқов 28% овоз жамғариб, бор-йўғи биргина овоз фарқи билан "Нефтчи" вакили Коффи Куаони (24%) ортда қолдирди.

Игрок_и_тренер_октября_в_Суперлиге_2026.png

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›