Мундиал олдидан биринчи репетиция муваффақиятсиз чиқди, Канадага мағлуб бўлдик

Iskandarov Abdulaziz
2 июн 2026, 08:10
Бугун Канада - Ўзбекистон ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўртоқлик учрашуви

Канада - Ўзбекистон 2:0 (ТУГАДИ)

Канада. Эдмонтон шаҳри. “Commonwealth” стадиони

Ҳакамлар: Марко Ортиз, Кристиан Киабек, Майкл Моралес, Жорже Камачо (барчаси Мексика)

Комиссар: Матеу Чемберланд (Канада)

Гол: Жонатан Осорио (Тани Олувасейи) 58, Майкл Нелсон 90

Канада: 16. Максим Крепау (1. Дайне Ст. Клаир, 46) 2.Алистаир Жонстон (12. Тани Олувасейи, 46), 7. Стефен Эустакуио ( 21. Жонатан Осорио,46), 8. Исмаел Коне (25. Натҳан Салиба, 46), 9. Сайл Ларин ( 28. Ралф Присо, 46) , 10. Жонатан Давид ( 24. Промисе Давид, 70), 11. Лиам Миллар (,29. Жайден Нелсон,46) 13. Дерек Корнелиус (3. Алфие Жонес, 70), 15. Моисе Бомбито (4. Лук Де Фоугероллес, 31), 17. Тажон Бучанан ( 6. Матеу Чоиниере, 46), 22. Ричи Ларея (23. Нико Сигур, 31)

Захира: 5. Жоел Ватерман,18. Овен Гудман, 20. Али Аҳмед, 27. Зорҳан Бассонг

Ўзбекистон: 12. Абдувоҳид Неъматов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фарруҳ Сайфиев (21. Игорь Сергеев, 84), 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (6. Акмал Мозговой,70), 9. Одил Ҳамробеков (23. Шерзод Эсанов, 84), 11. Остон Ўрунов (28. Азиз Амонов, 70), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 18. Абдулла Абдуллаев (27. Жаҳонгир Ўрозов,70), 19. Азиз Ғаниев ( 22. Аббосбек Файзуллаев, 22)

Захира: 1. Ўткир Юсупов, 16. Ботирали Эргашев, 8. Жамшид Искандеров, 10. Жалолиддин Машарипов, 15. Умар Эшмуродов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 20. Жасур Жалолиддинов, 25. Авазбек Ўлмасалиев, 29. Руслан Жиянов

Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев (Ўзбекистон) 2, Фарруҳ Сайфиев (Ўзбекистон) 9, Лиам Миллар (Канада) 40, Дерек Корнелиус (Канада) 43

Учрашув якунланди, 2:0

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ. Нелсон Жейдон жуда осон гол урди, 2:0. Канада бизни эйфориядан туширди.

85. ЗАРБАААА. Сергеев узоқдан кучли зарба йўллади. Бу рақиб посбонига муаммо туғдирмади.

84. ЎЗГАРИШ. Фарруҳ Сайфиев ўрнига Игорь Сергеев, Одил Ҳамробеков ўрнига Шерзод Эсанов тушди.

80. Канаданинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб ҳисобга олинмади. Давидс Промисе дарвозамиз тўрини титратган эди.

76. Элдор Шомуродов яхши кириб борди, Насруллаев якун ясай олмади.

70. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Отабек Шукуров ўрнига Акмал Мозговой, Абдулла Абдуллаев ўрнига Жаҳонгир Ўрозов, Остон Ўрунов ўрнига Азизбек Амонов тушди.

photo_2026-06-02_07-54-53.jpg

66. Ҳаддан ташқари орқада ўтириб қолдик.

64. Канада прессингда яхши ўйнамоқда. Бизникилар ўйиндан узилиб қолди.

58. ГОЛ. Канада учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Захирадан майдонга тушган Осорио жарима майдончамиз ичида аниқ зарба билан Неъматов дарвозасини ишғол қилди.

50. Эҳтиёткорлик асосий планда қоляпти.

46. Канада иккинчи бўлимни 7 та ўзгариш билан бошлади.

photo_2026-06-02_07-53-08.jpg

Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААА. Аббос Файзуллаевнинг ажойиб узатмасидан сўнг Шомуродов боши билан зарба йўллади. Дарвозабондан сейв.

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. Яна Файзуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Дерек Корнелиус

40. Канаданинг ҳужумини Абдулла Абдуллаев қайтариб юборди.

40. ОГОҲЛАНТИРИШ. Лиам Миллар, Канада. У Аббосга нисбатан қўполлик ишлатди.

37. Тўп назоратидаги устунлик бизда.

31. ЎЗГАРИШ. Канада, Моисе Бомбито ўрнига Лук Де Фоугероллес, Ричи Ларея ўрнига Нико Сигур тушди.

30. ЗАРБА. Канададан Сайл Ларин зарба йўллади, ноаниқ.

photo_2026-06-02_06-58-07.jpg

27. ЭЛДОООООР. Шомуродов жамоадошидан тўпни қулай қабул қилиб олиб зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Иккинчи қулай имконият.

22. ЎЗГАРИШ. Азизжон Ғаниев ўрнига Аббос Файзуллаев тушди.

21. АФСУС. Азизжон Ғаниев жароҳат олиб майдонни тарк этди. У алмаштирилади.

15. Вакилларимиз ўнг қанотдан олдинга ўтди. Сайфиевнинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтариб юборди.

9. ОГОҲЛАНТИРИШ. Фарруҳ Сайфиевга сариқ карточка кўрсатилди.

7. ЭЭЭЭЭЭҲ. Элдор Шомуродов рақибдан тўпни олиб қўйиб дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабондан ҳам ўтиб дарвозага ноаниқ зарба берди. Жуда қулай имконият эдияяяя.

2. Остон Ўрунов рақиб жарима майдончасига кириб борди. Кескинлик охирига етмай қолди.

2. Азизжон Ғаниев рақибини қўполлик билан билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

1. Абдувоҳид Неъматов тўпга чиқиб келиб хавфни бартараф этди.

Ўйинга старт берилди.

photo_2026-06-02_07-01-07.jpg

Жамоалар майдонга чиқиб келди. Ҳамма нарса тайёр!

Фабио Каннаваро Шерзод Темиров, Умарали Раҳмоналиев, Хожиакбар Алижонов, Беҳруз Каримовни қайдномага киритмади.

Ҳаво салқин, ёмғирли. Лекин бу аҳамиятсиз.

Хайрли тонг. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Канада билан куч синашади. Ўйин Эдмонтонда бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia