

Ушбу баҳсда туркиялик футболчилар 4:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилишди.
Учрашув тафсилотлари:
Туркия - Шимолий Македония 4:0
Голлар: Кокчу 2, Узун 16, Гул 53, Йилмаз 70.
Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ ярим ҳимоячи Оркун Кёкчю ҳисобни очди.
16-дақиқада ҳужумкор ярим ҳимоячи Жан Узун туркларнинг устунлигини икки баробарга оширди.
53-дақиқада ҳужумчи Дениз Гюль жамоасининг устунлигини йирик кўринишга келтирди.
70-дақиқада захирадан майдонга тушган Барыш Алпер Йылмаз ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди.
Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида Туркия терма жамоаси ўз иштирокини "D" гуруҳида бошлайди, унда уларга Австралия, Парагвай ва АҚШ терма жамоалари рақиблик қилади.



