Перес Мадридда сайловолди баннерини илди, унда "Реал"нинг ўз давридаги топ-трансферлари санаб ўтилган: "Давоми бор"

Aslanov Jasurbek
1 июн 2026, 23:55
"Реал" президенти Флорентино Перес клуб раҳбари лавозими учун сайловолди кампанияси доирасида Мадриддаги бинолардан бирига баннер жойлаштирди.

Плакатда Перес президентлиги даврида "Реал" томонидан имзоланган юлдуз футболчиларнинг рақамлари ва исмлари келтирилган: Луиш Фигу, Зинедин Зидан, Роналдо, Дэвид Бекхэм, Серхио Рамос, Криштиану Роналду, Карим Бензема, Кака, Хаби Алонсо, Лука Модрич, Каземиро, Дани Карвахаль, Тони Кроос, Гарет Бэйл, Винисиус Жуниор, Родриго, Тибо Куртуа, Жуд Беллингем ва Килиан Мбаппе.
Мбаппе фамилияси ёнида "Давоми бор" ёзуви мавжуд. Тасвир Переснинг "Олдинда ҳали кўп тарих бор" сайловолди шиори билан бирга жойлаштирилган.
"Реал" президентлиги учун сайловлар 7 июнь куни бўлиб ўтади. Пересдан ташқари, ушбу лавозимга Энрике Рикельме ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Rasmni_tiniqlashtirib_ber._Hech_narsa_202606012351.jpeg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›