Канада бош мураббийи: "Ўйлайманки, Ўзбекистон бизга яхши рақиб бўлади"

Sherzod Nurmatov
1 июн 2026, 15:30
Канада бош мураббийи Жесси Марш Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Эдмонтондаги мухлисларни кўришдан ҳаяжондамиз. Футболчиларда у ердаги қорли совуқ кечада ўтказган ўйинлар ҳақида яхши хотиралар қолган. Шунинг учун бу шаҳарда илиқ об-ҳавода бўлиш ажойиб бўларди.

Ўйлайманки, Ўзбекистон бизга яхши рақиб бўлади. Стадион мухлислар билан тўлиб тошади деган умиддаман. Монреалда ҳам бизни худди шундай кутиб олишади, шунинг учун Канада заминига қадам қўйишдан, мухлисларимиз билан бирга бўлишдан, уларнинг энергиясини ҳис қилишдан жуда хурсандмиз ва жамоамиз жангга тайёр", – деди 52 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 2 июнь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да "Commonwealth" стадионида старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia