Шомуродов гол урган Канадага қарши ўйинда кимлар ўйнаган?

Sherzod Nurmatov
1 июн 2026, 19:55
Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Вакилларимиз шу пайтга қадар 1 маротаба Канада билан тўқнаш келган. 2016 йил Австрияда ташкил қилинган ўқув-йиғин доирасида бу баҳс бўлиб ўтган. 20-дақиқада Давид Эдгар ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Элдор Шомуродов мувозанатни тиклаган. Самвел Бабаян устозлик қилган "оқ бўрилар" 81-дақиқада Акром Комиловнинг автоголи эвазига мағлуб бўлган.

Таркибга эътибор берар эканмиз, бир авлоднинг фаолиятининг поёни, янги авлоднинг бошланишига гувоҳ бўламиз.

Канада - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Давид Эдгар 20, Акром Комилов (автогол) 81 - Элдор Шомуродов 62

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Акром Комилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Егорь Кримец, Сервер Жепаров, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Александр Гейнрих, Игорь Сергеев

Захира: Элдор Суюнов, Игнатий Нестеров, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Аъзамов, Достонбек Ҳамдамов, Жамшид Болтабоев, Жамшид Искандеров, Жасур Ҳасанов, Александр Мерзляков, Марат Бикмаев, Саламат Қуттибоев

Маълумот учун, Канада билан баҳс 2 июнь куни соат 6:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›