UZ

Сўнгги янгиликлар

01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  3 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   10 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4

Олий лига. Полвоновнинг хет-триги, Волковнинг истеъфоси ва бошқалар Янгиликлар

Олий лига. Полвоновнинг хет-триги, Волковнинг истеъфоси ва бошқалар

20-21 июнь кунлари олий лигада навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.
Бу турда айрим сабабларга кўра, "Локомотив" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтмади. Қолган еттита ўйин эса белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўтказилди. Дастлаб 13-турда қайд этилган натижаларни ёдга олсак.

«Бунёдкор» – «Андижон» – 2:0
Голлар:
Ш. Зуаги (8), Д. Ҳамдамов (41).

«Олмалиқ» – «Обод» – 3:1
Голлар
: Р. Аҳмедов (43), Д. Ҳамроев (65, автогол), Д. Туропов (90 + 3) – П. Соломин (33).

«Шўртан» – «Пахтакор» – 3:1
Голлар
: З. Полвонов (26, 70, 89) – Ш. Каримов (69).

«Машъал» – «Қўкон-1912» – 2:0
Голлар:
Ж. Ҳасанов (26), И. Шайкулов (41).

«Сўғдиёна» – «Бухоро» – 0:0
 
«Нефтчи» – «Насаф» – 2:2
Голлар:
Ш. Ҳакимов (42), М. Бобожонов (65) – Б. Абдухолиқов (1), А. Геворкян (90).
 
«Навбаҳор» – «Металлург» – 0:1
Гол:
З. Абдуллаев (34).



Бу турда бўлиб ўтган еттита ўйиннинг тўртасида майдон эгалари ғалаба қозонишди. Икки учрашув дуранг билан якун топган бўлса, фақат бир беллашувда меҳмонлар зафар қучишди. Яъни, Бекободнинг "Металлург" клуби сафарда "Навбаҳор"ни мағлуб этиб қайтди. Натижада ўйиннинг эртасига "Навбаҳор" устози Александр Волков истеъфога чиқарилди.

Мазкур тур шунингдек, Зафар Полвоновнинг учта голи билан ёдда қолди. "Шўртан" ҳужумчиси "Пахтакор" билан кечган баҳсда хет-трик муаллифи бўлди. Айтиш мумкинки, Полвонов ўз фаолиятида биринчи бор олий лигада бир учрашувда учта гол уришнинг уддасидан чиқди. Қўлга киритилган ғалабадан сўнг "Шўртан" 10-ўринга кўтарилиб олди. Мана буни қойилмақом иш деса бўлади.

13-турдан кейинги фактлар:


- "Пахтакор" сафардаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Умуман олганда, "Пахтакор" ҳозирча сафар ўйинларида фақат бир марта ғалаба қозонган. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтди. Қолган ўйинлардаги кўрсаткич эса иккита дуранг ва уч мағлубият.



- "Бунёдкор" ўз майдонида кетма-кет бешинчи ғалабасини нишонлади. Умуман олганда, "Бунёдкор" ўз майдонида кечган баҳсларда фақат бир марта "Машъал" билан дуранг ўйнаган ва қолган ўйинларда ғалаба қозониб келмоқда.

- Мавсумни кетма-кет уч мағлубият бошлаган "Олмалиқ" охирги икки турда олти очколик бўлди. Игорь Шквирин шогирдлари Олмалиқда ўтказилган охирги бешта ўйиннинг ҳаммасида зафар қучишди.

- "Металлург" бу тур сафардаги иккинчи ғалабасини қайд этди. Маълумот учун, бекободликлар 2-турдаги ўйинда "Машъал"ни ҳам мағлуб этиб қайтишганди. "Металлург" қўлга киритилган ғалабадан сўнг 3-ўринга кўтарилиб олди. Жамоа охирги турларни анча сермаҳсул ўтказмоқда. Ҳар ҳолда сўнгги еттита ўйиндан тўртта ғалаба ва уч дуранг ўз-ўзидан рўй бергани йўқ.

- "Бухоро" яна сафарда ғалаба қозона олмади. Жамоа дуранг билан кифояланди, бунинг устига тўп кирита олмади. "Бухоро" охирги марта 7-турда сафарда уч очколик бўлганди. Шундан бери жамоа уч учрашув ўтказиб, иккитасида ютқазди ва бир бор дуранг ўйнади.



- "Машъал" эса ўз майдонидаги учинчи учрашувни ғалаба билан тугатди. Муборакликлар сафарда ўзларини кўрсата олишмаяпти, шу боис жамоа ҳали сафарда уч очколи бўлгани йўқ. Лекин уйдаги охирги уч учрашув "Машъал"га учта ғалабани тақдим этди.

- 9-турдан бошлаб қаторасига уч ўйинда зафар қучган "Нефтчи" охирги икки ўйинда икки хил натижа қайд этди. Жамоа 13-турда "Насаф" билан дуранг ўйнади. Фарғоналиклар ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ охирги дақиқаларда Шукурали Пўлатов пенальтини голга айлантира олмади.

- Бу турда "Андижон" кетма-кет бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа ҳисобида ҳозирча учта ғалаба бор, холос.

- Водийнинг яна бир клуби "Қўқон-1912" билан нималар бўлаётганини ҳеч ким тўлиқ тушунтириб бера олмаса керак. Жамоа охирги марта 3-турда ғалаба қзонганди, шундан бери қаторасига 10та (!) ўйинда мағлуб бўлди.

- "Навбаҳор" эса охирги тўрт ўйинда учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Жамоа илк турда ўз майдонида "Локомотив"га ютқазиб қўйганди, бу гал эса "Металлург" Намангандан ғалаба қозониб қайтди.



- "Обод"нинг мағлубиятли серияси ҳамон давом этмоқда, жамоа кетма-кет учинчи ўйиндирки яна ютқазишдан боши чиқмай қолди.

- "Сўғдиёна" эса ўз майдонида иккинчи бор дуранг ўйнади. Жамоа 4-турда "Локо" билан 1:1 ҳисобини қайд этганди, бу сафар "Бухоро" билан дуранг ўйнади.

- Қаторасига тўрт учрашувни ғалаба билан якунлаган "Шўртан" турнир жадвалидаги ўрнини анча яхшилаб олди.  Дастлабки олтита турни мағлубият билан ўтказган ғузорликлар охирги ўйинда амалдаги чемпион "Пахтакор"дан устун келишди.
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика