БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди
29 дек 22:54
Янгиликлар
БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди
БАА Про лигасининг 10-турида "Ал Дафра" "Бани Яс"ни қабул қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси, "Бани Яс" шарафини ҳимоя қилаётган Отабек Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлади. "Бани Ям" сафидаги яна бир ўзбекистонлик футбочи Акмал Мозговой эса 68 дақиқада захирадан баҳсга қўшилди. Учрашув 0:2 ҳисобида меҳмон жамоа ғалабаси билан якун топди. Шукуров иккинчи голга ассистентлик қилди, Мозговой эса сариқ карточка олди.
Асосий таркиблар:
"Ал Дафра": Ал Саед, Ал Карби, Амесимеку, Серафим, Ноумонви, Жоо, Гудмундссон, Жобсон, Эл Халуи, Соусси, Ибраҳим.
"Бани Яс": Ф.Моҳамед, Ал Нооби, Жекович, Камара, Хант, Авана, Шукуров, Корома, Вамба, Савиоур, Ниакате.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар