"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 дек 2026
Антуан Семеньо "Манчестер Сити"га ўтишга яқин.

"Манчестер Сити" яқин вақт ичида Антуан Семеньо билан шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ўйинчининг товон пули билан боғлиқ тўловлар тузилмаси бўйича музокаралардан сўнг, "Борнмут" 25 ёшли вингернинг трансфери кейинги 48 соат ичида расман расмийлаштирилишини кутмоқда.

Футболчининг ўзи аллақачон "шаҳарликлар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.

"Борнмут" Семеньо эртага "Челси"га қарши ўйнашига умид қилмоқда – бу унинг ҳозирги жамоаси сафидаги сўнгги ўйини бўлиши кутилмоқда.

АПЛнинг жорий мавсумида Антуан 17 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen