UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  0 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  2 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  2 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   9 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  22 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3

Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди" Янгиликлар

Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"

Теглар :  Роналдо
Роналдо футболдаги машғулотлар аввалгидан яхшироқ эканлигини таъкидламоқда.

"Барселона", "Реал", "Интер", "Милан" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдо машғулот қилишни ёқтирмагани ҳақидаги стереотипга изоҳ берди.

"Бу борада тушунмовчилик бор (кулади). Жокович айтганидек, теннисда ҳозир 10 йил олдингидек шуғулланишмайди. Ҳозир жисмоний томонлама яхшироқ шуғулланяпмиз.

Авваллари мени Роберто Карлос ва Кафу билан бирга югуришга мажбур қилишарди. Улар эса 10-15 километр югуришарди. Аммо бу менга керак эмас эди. Мен 15-20 метр масофани жуда тез югуриб ўтишим керак эди. Айтишим мумкинки, ушбу машғулотлар фаолиятимдаги энг ёмон давр бўлган.

Энди ўйинчилар кўпроқ шуғулланиб, камроқ қийналишади. Машғулотлар аввалгидан кўра самаралироқ бўлган. Агар ҳужумчи бўлсангиз, 15 километр югуришингиз шарт эмас; махсус, ўйлаб чиқилган машқларни бажаришингиз керак. Улар жамоадошларингиз учун эмас, сиз учун ишлаб чиқилган. Турли хил тоифадаги ўйинчилар бор", – деди Роналдо.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
29 дек 23:57:29
Дильшод
Феномен !
   
30 дек 00:41:04
Qirol Zidan
Футбол тарихида унга тенг келадигани кам. Эҳтимол, Зидан билан Роналдин'о унга яқинлашгандир... Кўп гол уриш, самарали ҳаракатлар (паслар, ассистлар сони) бошқа, ўйин жозибаси бошқа. Роналдода ҳаммаси бор эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика