UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  1 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  1 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  9 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  9 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  5 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  6 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  2

Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди" Янгиликлар

Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"

Мадриднинг "Реал" жамоаси собиқ ҳужумчиси Иполито Ринкон Винисиус жамоанинг натижалари ва ўйинига, шунингдек, жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Аввалроқ бразилиялик ҳужумчининг клуб билан шартномани узайтиришни истамаётгани ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан ишлашга мойил эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Илгари жамоада тартибни сақлаб турадиган сардорлар бор эди. Клуб ҳамма нарсадан устун қўйиларди. Ди Стефано, Роналду ва Рауль кетди, аммо "Реал" ўз йўлини давом эттирди. Винисиус билан эса улар йўлдан адашди", – деди Ринкон.

Винисиус 2025/2026 йилги мавсум 30 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. Унинг бозордаги қиймати 150 млн евро деб баҳоланмоқда.

Сўнгги ўйинларда бразилиялик футболчининг ҳаракатларидан жамоа мухлислари ҳам норози бўлиб, уни ҳуштаклар билан кузатиб қўйган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
29 дек 20:25:45
Scout Bond
Afsuski u Rinkon haq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика