UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  1 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   6 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  1 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  21 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10

"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди Янгиликлар

"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди

Теглар :  Нефтчи
"Нефтчи" матбуот хизмати Championat.asia сайтида чиққан хабар борасида ўз муносабатини билдирди.

Олдинроқ сайтимизда, "Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилингани борасида янгилик эълон қилинган эди.


"ОАВ ва ижтимоий тармоқларда “Нефтчи” футбол клуби аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилингани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритишни лозим деб биламиз.

Маълум қиламизки, футболчиларга iPhone совға қилингани ҳақиқат. Бироқ ушбу совғалар Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлик учун бонус сифатида эмас, балки Янги йил байрами муносабати билан клуб ҳомийлари томонидан тақдим этилган, янги йил совғаси ҳисобланади.

Шу билан бирга, чемпионлик учун белгиланган молиявий бонус маблағлари футболчиларнинг шартномаларида кўрсатилган тартиб ва миқдорларда тўлиқ равишда тўлаб берилган. iPhone совғаларининг мазкур бонуслар билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқлиги алоҳида таъкидланади.

“Нефтчи” футбол клуби ўз фаолиятида доим очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилади ҳамда футболчилар олдидаги барча шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келмоқда.

Жамоатчилик ва мухлисларимизни фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз" - дейилади "Нефтчи" баёнотида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+3   
29 дек 22:35:06
Asilbek 7
CA yeb qoʻydi
+2   
29 дек 23:37:07
Shaxzodbek Yusupov
бек тв фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Качондан буен нефтчи мажбуриятини бажарадиган клуб буб колди уша кунгача карз буб юрардию хоким кетса курамиз ахволини чикиб кевуради футзалдан женскыйдан гостницаю овкаттан карз деб))))) скринь киб куйила кейин гаплашамиз)
Kallani ishlating sal kech boʻlsa ham majburiyatini bajarganmi. Yo pulini ololmagan birorkim bormi. Odamlar nega bunchalik ichi kirlashib ketyapti. Sizdaqalar boshqani ishidan kir qidiradigan lar mazza qb yasholme oʻtib ketselar kerak
+1   
29 дек 23:44:35
Мансур Исмаилов
Asilbek 7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
CA yeb qoʻydi
Бу оддий холку!!! Кўникиб қолганмиз, фақат САда эмас бутун сохада савия пастлаб боряпти.
+1   
29 дек 22:43:28
I love Kokand
Оппааа ман нима дегандим. Янги мавсум олдидан клуб ўйинчиларига дебмидим, ана тўғри чиқди. Бошни ичидаги ақлни занглатмасдан ишлатиб турганни зиёни йўқ қўрманглар
-1   
29 дек 23:29:53
Туйгун
Койил нимаси ёмон совгани САда ёзилгани булар чемпион булмасин єканда дарров узидан кучли бешлик жамоасини ясаб олади аслида савгани хамма жамоалар молиявий холатидан келиб чикиб беради отни калласидек ойлик мукофот олиб юрибсанлар борига шукур киб футболингни уйнаб юравермайсанми
-1   
29 дек 23:19:52
бек тв
Качондан буен нефтчи мажбуриятини бажарадиган клуб буб колди уша кунгача карз буб юрардию хоким кетса курамиз ахволини чикиб кевуради футзалдан женскыйдан гостницаю овкаттан карз деб))))) скринь киб куйила кейин гаплашамиз)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика