UZ

Сўнгги янгиликлар

16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  1 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  2 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2 15:15Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди  2 14:4938 ёшли Кавани фаолиятини тугатмаган. Ҳаммаси 28 декабрь ҳазили бўлиб чиқди  1 14:22Владимир Йовович "Андижон"га ўтадими? Футболчининг ўзи жавоб берди  4 13:55Манба: Суперлига-2026да апрель ойи ҳақиқий "боксинг дэй"га айланади  10 13:29U-23 Осиё Кубоги олдидан: рақиблар ва имкониятлар  5 13:07Кавани бутсаларини михга илди  20 12:40"Қўқон-1912" қисқа муддатли таътилга чиқди  2 12:16Уоткинс: "Эмери — тактик даҳо"  6 11:48Одил Абдумажидов: "Андижонда – яқинларим кўз ўнгида тўп тепиш бошқача завқ бағишлайди"  0 11:21Каннаваро Ўзбекистон МТЖ футболчисининг ўйинини стадиондан томоша қилди  10 10:55"Хоразм" яна уч нафар футболчиси билан янги шартномалар имзолади  5 10:31"Нефтчи" яна уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  10

Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди Янгиликлар

Тони Кроос тарихдаги энг улуғ мураббийни айтди

Мадриднинг "Реал" ва Мюнхеннинг "Бавария" жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши мураббий ҳақида фикрларини билдирди.

Германиялик хавбек иккиланмасдан бу унвонни италиялик мутахассис Карло Анчелоттига берди. Крооснинг сўзларига кўра, Анчелотти нафақат тактик фикрлаши, балки катта жамоалар ва юлдуз футболчилар билан ишлашдаги ўзига хос маҳорати билан ҳам ажралиб туради.

"Агар барча замонларнинг энг улуғ мураббийи ҳақида гапирадиган бўлсак, мен учун бу — Карло Анчелотти. У жамоани бошқаришда — ҳам майдонда, ҳам ундан ташқарида бошқалардан устун эди", – деди Кроос.

Тони Кроос Анчелотти қўл остида "Реал" сафида икки марта ўйнаган: 2014–2015 йилларда, шунингдек, италиялик мураббий клубга қайтганидан кейин 2021–2024 йиллар орасида. Шу даврда "қироллик клуби" уч марта Чемпионлар Лигасини қўлга киритди, Кроос эса жамоа тарихидаги энг муваффақиятли даврлардан бирида муҳим ўйинчига айланди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 дек 16:49:12
Tigr
Бу дунёдаги ҳар бир инсоннинг ўзи фикри бор, агар фикри бўлмаса у мурда. Фикрни ҳурмат қилиш керак, бу унинг фикри лекин мен учун ундай эмас аммо менинг фикрим ҳеч кимга қизиқ эмас, шу комментарияга фикри билдирганнинг фикри ҳеч кимга қизиқ эмас! Бу дунёда ким зўр? Зўрдан зўр кўп ёлғиз Оллоҳга аён.
   
29 дек 15:45:30
Habibullo Otamirzayev
Tony Kroos murabbiy bo'lsa qanaqa darajaga chiqalarkin. Shu qiziqroq man uchun) Anchelotti barcha davrnimasu uzoq davrlarni eng zo'ri. Gap so'z yoq. Balki Ferguson yana ham ko'proq qolganda MYU bilan ko'proq ishlarni qilishi mumkin bo'lardi...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика