ОФК президенти Тошкентда
03 дек 2017 16:25
Янгиликлар
ОФК президенти Тошкентда
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайти маълум қилди.
"Юқори мартабали меҳмонни “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
Ташриф доирасида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, улар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.
Шунингдек, конфедерация президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Кубокни топширади.
ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади" - дейилади ЎФФ расмий сайтида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар