ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин
16 май 2024 22:06
Янгиликлар
ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин
Амалдаги раҳбар Шайх Салмон 11 йилдан буён ташкилот етакчиси ҳисобланади.
Осиё футбол конфедерацияси президенти чексиз муддат давомида раҳбарлик лавозимида қолиши мумкин. Бу ҳақда Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган ташкилотнинг 34-Конгрессида маълум қилинди.
Амалдаги етакчи Шайх Салмон 2013 йилнинг 2 майидан буён президентлик лавозимида фаолият олиб боради ва унинг ваколати 2027 йилга қадар амал қилади.
Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино унинг 2031 йилга қадар қолишига ижозат берди, бу эса раҳбарлик низомига ўзгартириш киритилганидан дарак беради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар