

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг баёнот беришича, терма жамоа тиббий штаби томонидан тезкорлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширув ўтказилди. Текширув натижасига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани маълум бўлди.
Айни пайтда футболчини имкон қадар тезроқ сафга қайтариш юзасидан терма жамоа ва клуб тиббий штаби ҳамкорликда барча зарур тиббий муолажаларни бошлаб юборган.



