

"Ўйин қийин бўлди. Бугун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман, улар зўр атмосфера яратиб беришди. Менимча ўйин ҳам мухлисларга ёқди. Иккала жамоаларда ҳам вазиятлар бўлди. Ўйиннинг қайсидир вазиятларида биз, айримларида эса рақиблар устунлик қилишди. Якунда биз ғалаба қозонганимиз бутун Ўзбекистонга яхши кайфият беради, деб ўйлайман.
Эрон каби рақибларни мағлуб қилиш ёқимли. Бу жамоанинг руҳини оширади. Энди Тошкентга қайтиб, тайёргарликни давом эттирамиз ва эртадан Сурияни ўрганишни бошлаймиз.
Термада яхши авлод йиғилди. Аслида бундан олдин ҳам яхши футболчилар бор эди, уларга нималардир етишмаган бўлиши мумкин.
Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Янги тактика менга ёқди. Қайсидир вазиятларда тўпни йўқотгандирман, қаерлардадир нотўғри узатгандирман, бу футболдаги нормал ҳолат.
Бош мураббий шу руҳда давом этишимиз, темпни оширишимиз кераклигини айтди. Осиё чемпионатига юқори даражада бўлиб, бориш керак", - деди Файзуллаев.



