Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2026, 12:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувидаги ғалабадан (2:1) кейин ФИФАнинг онлайн рейтингида бир поғона юқорилади.

ФИФА расмий сайтидаги 18 ноябрь ҳолатига кўра, Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа 1418,10 очко билан 60-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Россияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, 3,86 рейтинг очкосини йўқотганди. Натижада жамоа 1412,75 очко билан 59-ўриндан 61-поғонага тушган.

17 ноябрь куни Доҳада Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба эса Ўзбекистонга 5,35 рейтинг очкосини тақдим этди. Шу тариқа, жамоанинг умумий очколари 1418,10 тага етиб, жонли рейтингда 60-ўринга кўтарилди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон ноябрь ойидаги икки ўртоқлик учрашуви якунида рейтинг очколарини 1,49 тага оширган. Бироқ бошқа терма жамоалар натижалари сабабли аввалги 59-поғонасига ҳали қайта олмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›