

Бироқ таклиф қилинган даволаш усули нигериялик футболчини жиддий қўрқитиб юборган.
"Хитойда ўйнаб юрган пайтимда жароҳат олдим. Шифокорлар менда ёрғоқ ва жинсий аъзом томон кенгайиб бораётган чурра борлигини айтишди. Улар уни ампутация қилишга тўғри келишини маълум қилишди. Рафиқам менга Лондонга қайтишни маслаҳат берди ва у ердаги текширувлардан сўнг шунчаки мушакларим чўзилгани аниқланди", – деди Микел.
Шу тариқа, Буюк Британиядаги қайта текширув футболчига хитойлик мутахассислар таклиф қилган операциядан қутулиб қолиш имконини берган.
Эслатиб ўтамиз, Жон Оби Микел 2017-2018 йилларда Хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клуби шарафини ҳимоя қилган. Нигериялик ярим ҳимоячи энг катта шуҳратни "Челси" сафидаги ўйинлари орқали қозонган бўлиб, лондонликлар билан Чемпионлар Лигаси, икки бор Англия Премьер-лигаси чемпионлиги ва бошқа қатор совринларни қўлга киритган.
Шунингдек, у Нигерия терма жамоаси таркибида 2013 йилги Африка Миллатлари Кубоги ғолиби ва 2016 йилги Олимпия ўйинлари бронза медали соҳибига айланган.



