Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 13:56
Япония футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари Кодзо Тасима ФИФА президенти сайловларида иштирок этиш учун расмий ариза топширди.

68 ёшли функционер бешта миллий федерация томонидан қўллаб-қувватланганини маълум қилди.

Тасима расман ўзи 2016 йилдан 2024 йилгача бошқарган Япония федерацияси томонидан илгари сурилди. Ҳозирда у ташкилотнинг фахрий президенти лавозимини эгаллаб турибди. Бундан ташқари, 2015 йил апрель ойидан буён ФИФА ижроия қўмитаси таркибига киради.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни УЕФА сайловларга Франция футбол федерацияси раҳбари Филипп Диалло номзодини илгари сургани маълум бўлган эди.

ФИФАнинг амалдаги президенти швейцариялик Жанни Инфантино ҳисобланади. У 2016 йилдан бери ташкилотга раҳбарлик қилиб келмоқда ва навбатдаги муддатга қайта сайланиш ниятида.

Сайловларда иштирок этиш учун аризалар топшириш жараёни чоршанба куни якунланади.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Reuters

Сўнгги янгиликлар

Барча ›