Суперлиганинг икки клуби Қирғизистон чемпионатида 14 та гол урган озарбайжонлик футболчига қизиқмоқда

Оқил Абдубарноев
18 ноя 2026, 11:11
Озарбайжонлик ярим ҳимоячи Рамин Аҳмедов фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Озарбайжоннинг Trend ахборот агентлиги хабар беришича, 2026 йилги мавсумни Қирғизистоннинг "Ўзган" клубида ўтказган футболчига Ўзбекистоннинг бир нечта жамоаси қизиқиш билдирмоқда.

Улар орасида Самарқанднинг "Динамо" ва Тошкентнинг "Локомотив" клублари ҳам бор.

Аҳмедов якунланган мавсумда Қирғизистон чемпионатида 14 та гол уриб, тўпурарлар қаторидан жой олди. Унинг жамоаси "Ўзган" эса чемпионатни иккинчи ўринда якунлади.

Озарбайжонлик футболчининг фаолиятини қайси клубда давом эттириши қишки трансферлар даврида маълум бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирча Аҳмедовнинг трансфери бўйича бирор клуб билан келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар

Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Trend

Сўнгги янгиликлар

Барча ›