UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном Янгиликлар

"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном

Куни кеча машҳур хонанда Женнифер Лопес "Бунёдкор" стадионида концерт берди.

Сайтимиз вакили "Ал Ҳилол" клубининг кўп тармоқли "Kingdom Arena" стадиони (Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жанги шу ерда ўтказилган) агрономи Стюарт МакЧейн билан шу масалада суҳбат уюштирди.

- Салом, Стюарт, аҳволингиз қалай? 

- Салом, мен яхшиман. Сиз-чи, яхшимисиз?

- Ҳа, яхшиман.

- Мен ҳам яхшиман.

- Хуллас, масала шундаки, машҳур қўшиқчи Женнифер Лопес Тошкентда концерт берди. Бу Ўзбекистонга илк бор келган машҳур санъаткордир. Концерт “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистоннинг миллий терма жамоаси уй учрашувларини қабул қиладиган асосий стадион. Биринчи савол шуки, стадионда концерт ўтказиш қанчалик хавфли? Чунки “Бунёдкор” стадиони 2012 йилда, яъни 13 йил олдин қурилган эди. У майдон сифати билан боғлиқ бўлган муаммолари билан машҳур бўлган. Бу ерда ўйнаган жамоалар ва футболчилар кўп марта майдоннинг ёмонлигини айтишган. Нега бундай эканини билмайман. Икки йил олдин, 2023 йилнинг қишида, янги гибрид майдон ўрнатилди. У 80% табиий ва 20% сунъий ўтдан иборат. Шундай экан, миллий терма жамоа ўйнаши керак бўлган стадионда концерт ўтказиш қанчалик хавфли?

 - Майдонни ким парваришлаяпти? Уларнинг билими етарлими? Чунки бу муаммони ҳал қилишда муҳим омилдир.

- Мен у ерга икки йил олдин борган эдим, майдон ўрнатилаётган пайтда. Билишимча, улар Англиядан мутахассисларни таклиф қилишган эди. Ҳа, улар билан гаплашганман, лекин чим ўрнатилгач, иш тугагандан сўнг улар мамлакатни тарк этишди. Ҳозир стадионни ким бошқараётганини билмайман, лекин у ерда ҳали ҳам маҳаллий одамлар, маҳаллий мутахассислар ишлаётганига ишончим комил...

- Асосий омил – бу билим. Агар концерт бўлиб ўтган бўлса, кейин тўғри техник хизмат кўрсатиш жараёни амалга оширилиши керак. Сиз миллий терма жамоа кейинги ойда, яъни сентябрда ўйнашини айтдингиз. Шундай экан, бу вақт оралиғида ўйнаш умуман тўғри эмас, чунки одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади.

Янги майдоннинг тўлиқ шаклланиши учун тахминан икки ой керак бўлади, Аммо "Kingdom Arena"даги шахсий тажрибамга кўра, биз жуда зич тадбирлар жадвалига кўра кўп ишлаганмиз ва деярли ҳар беш кунда ўйин ёки тадбир ўтказардик.

Кўп маротаба бокс мусобақаларини ўтказдик. Ўшанда бир услубни қўллаганман, беш кун давомида чим махсус қоплама билан ёпиларди ва ўт деярли қуриб қоларди. Тажрибам туфайли буни тезда тузатиб, қайта тиклай олганман. Шунинг учун айтяпманки, тажрибага эга бўлиш жуда муҳим. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин. Аммо яхши тажриба бўлса, дарҳол ва тезкорлик билан ҳаракат қилиш керак.

Дарҳол янги ўт уруғини сепиш орқали майдонни қайта тиклаш зарур. Бу шунчаки билим масаласи. Шунинг учун Ўзбекистон футбол мутасаддилари масъулиятни ўз зиммасига олса, 1 ой ичида ўтни яхши ҳолатга келтириш мумкин, лекин бу ҳам билимга боғлиқ. 

- Концертлар учун вақтинчалик қопламалар, масалан, пол панеллари ва шунга ўхшаш нарсалар қанчалик самарали?

- Хўш, сизда мусиқа концерти бўлиб  ўтди. Шунинг учун, тўғрисини айтганда, ўт “ўлади”. Ҳар қандай тадбирдан сўнг. Бу нормал ҳолат. Шу сабабли, сиз қопламани олиб ташлаганингиздан сўнг дарҳол техник хизмат кўрсатишингиз керак бўлади: эски ўтларни йиғиштириб, майдонни тозалашингиз лозим. Кейин зудлик билан уни қайта экишингиз керак. Ўт шикастланган зоналарга. Шунда, айтганимдек, янги ўтни тез тиклаш учун тўғри парвариш қилиш зарур бўлади ва энг муҳими, унинг соғлом ўсишига ёрдам беради.


 Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди.



Фото. Концертдан кейинги "Бунёдкор" 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика