

"Қанот ҳимоячиси мураббийдан кўрсатма олади: «Ламин ундай қилади, бундай қилади». Мен уни мени тўхтатишга уринаётган робот сифатида тасаввур қиламан. Роботлар деярли мукаммал бўлиши мумкин, аммо инсонда роботда йўқ нарса мавжуд.
Футбол механизациялашди, аммо мен, Педри ва бошқа кўплаб алоҳида учқунга эга бўлган футболчилар бор.
Неймарда ўзига хос усул бор: у тўхтайди, алдамчи ҳаракат қилади ва бошқа томонга ўтиб кетади. Мен унинг жуда кўп видеоларини томоша қилганман. Рақибларга қарши шундай ўйнашга ҳаракат қиламанки, улар мени механизациялаштира олишмасин ва қайси томонга ҳаракат қилишимни билишмасин", — деди Ямаль.



