Ҳожимирзаев ва Қодирқулов сафга қайтди

Оқил Абдубарноев
26 сен 2026, 18:50
ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган қисқа муддатли таътилдан сўнг, Самарқанднинг "Динамо" клуби Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Жамоа таркибида тикланиш жараёни билан боғлиқ ижобий ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, жароҳати сабабли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва реабилитацияни муваффақиятли якунлаган Санжар Қодирқулов жамоавий машғулотларга қўшилди. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Анваржон Ҳожимирзаев ҳам тўлиқ куч билан шуғулланмоқда ва у навбатдаги турда майдонга тушишга тайёр ҳолатда. Ҳожимирзаев “Ғазалкент" шифокори Дилшод Аширов билан индивидуал шуғулланди.

IMG_2271.jpegIMG_2272.jpegIMG_2273.jpeg

Айни пайтда самарқандликларнинг беш нафар аъзоси турли терма жамоалар йиғинига жалб этилган. Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё ўйинлари – 2026 мусобақасининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритган бўлса, Азизбек Амонов ҳамда Эдем Неманов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Сурияга қарши баҳсга ҳозирлик кўрмоқда. Шу билан бирга, молдовалик легионер Михаил Штефан бугун УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Словакияга қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Терма жамоаларга йўл олган барча футболчилар 6 октябрдан сўнг клуб ихтиёрига қайтади.

Маълумот ўрнида, "Динамо" Ўзбекистон Суперлигаси доирасидаги навбатдаги учрашувини 9 октябрь куни Қаршида маҳаллий "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›