

"Келинг, аниқлик киритиб олайлик: "Манчестер Сити" Англия футболи тарихидаги энг катта фирибгар бўлганида айбдор деб топилди ва бериладиган жазо содир этилган жиноятларга мос бўлиши керак.
Камида клуб Премьер-лигадан чиқариб юборилиши ва ғиромлик йўли билан "қўлга киритилган" барча совринлардан маҳрум этилиши лозим", — деб ёзди Морган X тармоғида.
Аввалроқ, Англия медиаси маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" Премьер-лиганинг молиявий қоидалари бўйича 115 та қоидабузарликдан 114 тасида айбдор деб топилган эди. Айбловлар, хусусан, ёлғон молиявий маълумотларни тақдим этиш, футболчилар ва мураббийларга яширин тўловлар амалга ошириш ҳамда молиявий назорат талабларига риоя қилишга тааллуқли бўлган.



