UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  11 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди (тўлиқ матбуот анжумани) Янгиликлар

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев “Қувайт СК”га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди (тўлиқ матбуот анжумани)

ОЧЛ 2 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган “Қувайт СК”га қарши учрашув олдидан “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевлар ўйинолди матбуот матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Бўлажак ўйин ҳақида

Рўзиқул Бердиев: Аввало биз яна халқаро чемпионатда иштирок этаётганимиздан хурсанд эканимизни айтиб ўтмоқчиман. 4-5 йилдан буён мунтазам халқаро майдонларда ўйнаб келаяпмиз. Гуруҳдаги ҳар бир рақибимиз жиддий, албатта биз ижобий натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоа ҳақида айтадиган бўлсам, “Қувайт СК” ўз чемпионатининг энг кучли клубларидан бири. Таркибида бир қатор тажрибали ва таниқли номлар бор. Биз эртага кучли рақибга қарши майдонга чиқамиз. Шундай бўлса ҳам, мақсадимиз фақат ижобий натижага қаратилади.

Ғолиб Ғайбуллаев: - Албатта, бизни эртага нуфузли чемпионатдаги жиддий ўйин кутиб турибди. Рақибимиз ҳам жиддий, шу боисдан ҳам учрашувга астойдил тайёргарлик кўрдик. Эртанги ўйиндаги мақсадимиз фақат ғалабага қаратилган ва ижобий натижа учун майдонга чиқамиз.

– Эртага рақиб бўладиган икки жамоа натижаларини солиштирганда, имкониятларни қандай баҳолайсиз?

Рўзиқул Бердиев: - Албатта, ҳозирда ҳар икки жамоа ҳам қайд этаётган натижалар яхши. Демак, эртанги ўйинга икки жамоа ҳам яхши ҳолатда етиб келди. “Қувайт СК” жамоасини ўрганиб чиқдик, жамоа чемпионат эндигина бошланганига қарамасдан 4 та ўйинда 4 та ғалабага эришган. Жами 15 та гол уриб, 1 та тўп ўтказиб юборишибди. Албатта, эртага биз учун ҳам, мезбон жамоа учун ҳам жиддий ўйин бўлишига шубҳа йўқ.

– “Қувайт СК” жамоаси футболчилари ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

Ғолиб Ғайбуллаев: - Албатта, “Қувайт СК” жамоаси сафида кучли футболчилар жам бўлган. Ўз мамлакати терма жамоасининг ўзаги деб ҳисобласа ҳам бўлади. Биз рақибнинг қайсидир футболчиси учун алоҳида тайёргарлик кўрмадик. Ўйинга жиддий ҳозирлик кўрган ҳолда бутун жамоага қарши курашишни мақсад қилганмиз. Айтиб ўтганимдек, мақсадимиз фақат ижобий натижага қаратилган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика