

Бу ҳақда машҳур журналист Джанлука Ди Марцио хабар берди.
25 сентябрь куни Жазоир Африка миллатлари кубоги саралаш ўйинида Замбия билан ўйнади (3:1). Айт-Нури захира ўриндиғида қолди. Иккинчи бўлимда миллий терма жамоа бош мураббийи Браҳим Ҳемдани Райанни майдонга туширишга тайёрланаётган эди, аммо иккинчи киритилган голдан сўнг фикридан қайтди. Мутахассис аввалига футболчини захира ўриндиғига юборди, сўнгра яна чигал ёзди машғулотларини бажаришни айтди. Айт-Нури мураббийнинг кўрсатмасини бажармади ва терма жамоа ходимлари билан низога бориб қолди.
"Миллий терма жамоа мураббийи Браҳим Ҳемдани футболчи Райан Айт-Нурини миллий терма жамоанинг бўлажак ўйинларидан озод қилишга қарор қилди. Шу тариқа, жазоирлик футболчи "Манчестер Сити"га қайтади", — деб хабар берди Жазоир терма жамоаси матбуот хизмати.



