

Англия клуби Бундеслигадан иккита трансферни тезкорлик билан ҳал қилишни режалаштирмоқда ва Базумана Туре ҳамда Йохан Манзамби трансферлари устида фаол иш олиб бормоқда.
Гордоннинг ўрнига асосий номзод сифатида "Хоффенхайм" ва Кот-д'Ивуар терма жамоасининг 20 ёшли вингери Базумана Туре кўриб чиқилмоқда. Ивуарлик футболчи Германиядаги ўзининг биринчи тўлиқ мавсумида 5 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. Туредан ташқари, "ҳаккалар" раҳбарияти "Фрайбург" ва Швейцария терма жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби бўйича ҳам музокараларда олдинга силжишга эришди. Швейцариялик футболчи 47 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 9 та натижали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.



