

Англия клуби 18 ёшли дарвозабон Жэк Радди билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Ёш посбон Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жон Раддининг ўғли ҳисобланади. Бир неча ҳафта аввал Жэк “Норвич” академиясини тарк этганди, шундан сўнг у «Ковентри» сафига бориб қўшилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Лэмпард унинг отасини жуда яхши танийди. 2012 йилда Фрэнк ва Жон Радди Англия терма жамоасида биргаликда тўп тепишган ҳамда Италияга қарши кечган ва инглизларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўртоқлик ўйинида майдонга тушишганди. Ушбу ўйин Радди учун миллий терма жамоадаги ягона учрашув бўлиб қолган.
39 ёшли Жон Радди “Норвич”, “Вулверхэмптон” ва “Ньюкасл” каби клублардаги иштироки билан машҳур. Ўтган мавсум якунлангач, унинг “қарғалар” билан шартномаси ниҳоясига етди ва дарвозабон клубни тарк этди.



