

"Далянь Инбо" сенсацион тарзда мамлакат чемпионига айланди. Бу кутилмаган натижа бўлди, чунки "Чэнду Жунчэн" мавсум якунига беш тур қолганда 14 очколик фарқ билан пешқадамлик қилаётганди, бироқ шундан сўнг бор-йўғи бир очко жамғара олди холос.
"Чэнду" бутун мавсум давомида турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб келди, фақат сўнгги кунда "Далянь " очколар бўйича рақобатчисига етиб олди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра чемпионликни илиб кетди.
Хитой чемпионати мавсуми молиявий қоидабузарликлар сабабли бир қатор жамоалардан очколар олиб ташланиши фонида ўтди — 16 та клубдан 9 таси жазога тортилди.



