

Туркия терма жамоаси Австралия (0:2) ва Парагвай (0:1)га мағлуб бўлиб, икки турдан сўнг гуруҳда 4-ўринни эгаллади ва мусобақани тарк этди.
"Гюлер ва Чалханоглу бор кучи билан ўйнамади. Гол уриши керак бўлган ўйинчилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатишмади. Биз жисмоний кураш ва атлетизмни кутган футболчилар умидларни оқлашмади. Дарвозага яхши зарба беради деб ўйлаганларимиз, ушбу зарбаларни амалга оширишмади. Рақиб ҳужумчиларини тўхтатиши керак бўлган ҳимоячилар ўз ишларини бажаришмади. Ҳатто муҳим вазиятларда жамоани қутқариб қоладиган дарвозамиз посбони Угурджан ҳам вазифасини уддалай олмади.
Мен жуда хафаман, чунки ҳеч ким ўз ишини бажармаган терма жамоани кўрдик. 19 июль куни (ЖЧ финали санаси – Спортс’’) якунланиши керак бўлган турнир биз учун аллақачон 20 июнь куни ўз ниҳоясига етди. Кимдир менга туш кўраётганимизни ва бу даҳшатли туш эканини айтсин! Бунчалик бўлиши мумкин эмас", – деди Нихат Каҳведжи.



