"Реал" тарбияланувчиси "қиролик клуби"га қайтишни истамади

16 июн 2026, 17:17
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Нико Пас "Реал" раҳбариятига яна бир мавсум "Комо"да қолиш ниятида эканлигини маълум қилди.

21 ёшли хавбек келаси мавсум "Комо" сафида EЧЛ ўйнаш нияти борлигини таъкидлаган. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, бир неча ҳафта олдин футболчи Испания клуби билан

"Реал"га қайтиш имкониятини муҳокама қилган эди. Бироқ Флорентино Перес президентлик лавозимига қайта сайлангач ва Жозе Моуринью бош мураббий этиб тайиянгач, вазият ўзгарди. Ҳар икки томон "Комо"да қолиш футболчининг фаолиятини давом эттириши учун энг тўғри қарор деган хулосага келишди. Бундан ташқари, Моуриню ярим ҳимоячига "Реал"да у хоҳлаган ўйин амалиётини кафолатлай олмади.

Аргентиналик футболчи 2016 йилдан - 2024 йилгача "Реал"нинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, шундан сўнг "Комо"га ўтган эди. "Қироллик клуби" футболчини 10 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган.

Ўтган мавсумда Пас клуб сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›