

"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, "Комо" клуби 22 ёшли футболчи хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
"Комо" Гарсияни Нико Пас трансферидаги каби шартлар асосида сотиб олиши мумкин. Бунда "Реал" футболчини кейинчалик нисбатан арзон нархда қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Шунингдек, ҳужумчи ижара асосида ҳам жалб қилиниши мумкин, бунда кейинчалик сотиб олиш банди футболчининг янги мавсумдаги сермаҳсуллигига боғлиқ бўлади.
Ўтган мавсумда Гонсало Гарсия барча турнирлар доирасида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt уни 30 миллион еврога баҳолаган.



