Неймарнинг тақдири маълум

29 май 2026, 07:29
Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг 12 июнга қадар тўлиқ соғайиб кетишини кутмоқда, деб хабар берди ESPN.

Аввалроқ футболчи болдир мушагидаги жароҳатдан сўнг реабилитация жараёнини ўтаётгани маълум бўлган эди.

Манбанинг хабарига кўра, агар Бразилия терма жамоасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Марокашга қарши ўйини (14 июнь) арафасида Неймар яхши спорт формасида бўлса, у жамоада қолади. Акс ҳолда, 34 ёшли форварднинг миллий терма жамоа қайдномасидан чиқариб ташланиш хавфи ортади.

Ҳозирги вақтда CBF Неймарни таркибдан чиқармоқчи эмас. Футболчи жаҳон биринчилиги стартига қадар тикланиш мақсадида даволаниш протоколига амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ESPN