

Бразилия ЖЧ-2026'га тайёргарлик доирасидаги биринчи ўртоқлик ўйинида Панамани тор-мор этди (6:2). Неймар жароҳати туфайли таркибдан четда қолди.
"Мен Жаҳон чемпионатига қизиқиш уйғотмоқчиман, акс ҳолда матбуот анжуманларида муҳокама қиладиган ҳеч нарсамиз бўлмайди. Агар Неймар бу ерда бўлмаганида, нима ҳақида гаплашардик? Бу муҳокама қилиш учун яхши мавзу, мен учун эса диққатни жамлаш учун сабаб", – деди Анчелотти ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

7 июнь куни "селесао" Мисрга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади ва 14 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида Марокаш билан тўқнаш келади.



