

"Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Футболчининг трансфер суммаси 45 миллион еврога тенг. Яқин кунларда клублар ушбу келишувни расман эълон қилиши кутилмоқда.
Олдинроқ инглиз матбуоти Эдерсон билан шахсий шартнома шартлари май ойидаёқ келишиб олинганини маълум қилганди.
26 ёшли бразилиялик футболчи "Аталанта" сафида тўрт мавсум ҳаракат қилди. У жамоа учун 180 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлган.



