

У 2026 йилги Жаҳон чемпионати давом этаётган бир пайтда қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ўнг оёқ болдир мушагидаги жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Айнан шу жароҳат туфайли у Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 доирасидаги Марокашга қарши илк ўйинини (1:1) ўтказиб юборди. Унинг 20 июнь куни Гаити терма жамоасига қарши кечадиган гуруҳ босқичи 2-туридаги иштироки ҳозирча сўроқ остида. Бироқ, ОАВ тарқатган маълумотларга кўра, Неймар навбатдаги учрашувда майдонга тушиши мумкин.
Жаҳон чемпионати-2026 уч мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтмоқда. Турнир 11 июнь куни старт олган ва 19 июль куни якунланади. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.



