

Бу ҳақда журналист Раиса Симплисио хабар бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, 34 ёшли бразилиялик футболчи ҳали ҳам жароҳатидан тўлиқ соғайиб улгурмаган, бироқ унинг тикланиш жараёни шифокорлар томонидан тузилган режага мувофиқ нормал тарзда кечмоқда.
Неймар 17 май куни "Сантос" клуби таркибидаги ўйинда жароҳат олганидан бери майдонга тушгани йўқ.
Бразилия ва Гаити терма жамоалари ўртасидаги учрашув 20 июнь куни бўлиб ўтади. Бундан аввал Неймар Марокашга қарши кечган илк ўйинни (1:1) ҳам ўтказиб юборган эди.



