

"Ўйлашимча, биз яратган ва бой берилган вазиятлар сонини ҳисобга олсак, бу ўйинда кўпроғига лойиқ эдик. Энди ўйинни бироз таҳлил қилишимиз керак. Биз рақиб жарима майдончасида жуда кўп вақт ўтказдик, баъзида майдоннинг сўнгги учинчи қисмида аниқроқ ҳаракат қилиш ва гол уришга ҳаракат қилиш керак. Биз мағлуб бўлдик, чунки, эҳтимол, рақиб жарима майдончасида етарлича самарали ҳаракат қила олмадик.
Биз мувозанатни топишимиз керак. Ушбу стадионда мезбонларнинг бир-иккита хавфли ҳужумини ўтказиб юбормасликнинг иложи йўқ. Иккинчи бўлимда мен ўтказиб юборган голимиз бўлган эпизоддан ташқари дарвоза томон бошқа бирорта ҳам зарба ёки голли вазиятни эслай олмайман. Бундай нарса хато сабабли содир бўлади. Иккинчи гол қарши ҳужум натижасида урилди, 45 дақиқа ичида буни тўлиқ олдини олиш жуда мураккаб. Аммо биз ушбу учрашувдан сабоқ оламиз, олдинга интиламиз ва янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламиз", — дейди Маресканинг сўзларини "шаҳарликлар" расмий сайти.



