Расман. Ўрозов жамоасида бош мураббий истеъфога чиқарилди

25 окт 2026, 09:30
Испаниялик Франк Артига Қозоннинг "Рубин" клуби бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассис жамоада 2026 йилнинг январь ойидан бери ишлаб келаётган эди. Унинг раҳбарлиги остида қозонликлар тўққизта ғалабани қўлга киритишди, 11 марта дуранг ўйнашди ва саккиз бор мағлубиятга учрашди.

Бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи этиб аввал мураббийлар штабида ишлаган Олег Кузьмин тайинланди.

Кеча "Рубин" РПЛ 11-турида ўз майдонида "Крылья Советов"га имкониятни бой берди (0:2). Ҳозирда қозонликлар мамлакат чемпионатида 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: www.rubin-kazan.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›