МЮ афсонаси Аргентинанинг финалдаги ўйини ҳақида: "Бир қоп аҳлатдек ўйнашди"

22 июл 2026, 08:30
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ЖЧ-2026 финалидаги Аргентина терма жамоасини кескин танқид қилди.

Лионель Скалони жамоаси 120 дақиқа давомида рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмай, Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Келинг, очиғини айтайлик: улар жуда ёмон ўйнашди. Шунча вақт чидаб беришгани учун уларга таҳсин айтиш керак, холос. Баракалла. Бир қоп аҳлатдек ўйнашди.

Баъзида агар бир нарса ахлатга ўхшаб кўринса ва ахлат ҳиди келса, демак, бу ахлатдир. Биз жуда кучсиз ўйин гувоҳи бўлдик. Баъзан улар ёмон ўйнашарди, аммо жамоа ичидаги ажойиб 'кимё' ва жанговар руҳ эвазига олдинга одимлашарди. Шунингдек, уларнинг ҳужумида жамоани орқасидан эргаштирадиган ақл бовар қилмас футболчи ўйнайди. Усиз, ўтган турнирда айтганимдек, бу жамоага ярим финалгача етиб келиш ҳам жуда қийин бўларди", — деди Невилл "The Overlap" шоусида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Overlap