Невилл "Манчестер Юнайтед" таркибини тубдан ўзгартириш кераклигини айтди: "Тахминан 10 нафар футболчини алмаштириш лозим"

13 ноя 2026, 20:55
Гари Невилл "Манчестер Юнайтед" таркибини жиддий қайта қуриш зарур, деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, жамоа ҳимоя чизиғини тўлиқ янгилаши, шунингдек, ярим ҳимоя ва ҳужумни ҳам кучайтириши керак.

"Маурисио Почеттино шартнома орқали ўз манфаатларини ҳимоя қилиб олишидан умидворман. Чунки унга бу жуда керак бўлади.

Ишончим комилки, у клубдан жуда катта трансфер бюджети талаб қилган. Менимча, у биринчи навбатда ҳимоячиларни жалб қилиши керак. Шунда “Манчестер Юнайтед” бу мавсумда эришмоқчи бўлган даражага ҳеч бўлмаганда яқинлаша олади. Яна бир муҳим жиҳат — у трансфер сиёсати устидан назоратни қўлга олиши шарт. Чунки ёзда содир бўлган ишлар клуб стандартларига мутлақо мос келмагани яна бир бор аён бўлди.

У жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши, натижалар учун тўлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиши ва маблағ ажратиш масаласида қатъий туриши керак. Январь ойида ҳимоя чизиғини кучайтириш, келаси ёзда эса ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғини янгилаш учун маблағ талаб қилиши лозим.

Бу мавсумда кўрган ярим ҳимоячиларим орасида фақат Кобби Майну, менинг фикримча, етарли даражада яхши. Ҳимоя чизиғи эса тўлиқ қайта қурилиши керак. Шунингдек, марказий ҳужумчига эҳтиёж бор. Қўшимча равишда захира дарвозабони ҳам керак, дейиш мумкин.

Менинг фикримча, ҳимоя чизиғига тахминан беш-олти нафар, ярим ҳимояга икки-уч нафар футболчи, шунингдек, дарвозабон ва эҳтимол, марказий ҳужумчи олиш зарур. Умуман олганда, таркибдаги тахминан 10 нафар футболчини амалда алмаштириш керак", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›