Тухель: "Англия Хорватия устидан қозонилган ғалабага ҳақли эди"

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 19:30
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидаги Хорватия устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.

"Яхши ғалаба бўлди. Ғалаба қозонишни жуда хоҳладик ва бу натижага муносиб эдик. Анчагина меҳнат қилишимизга тўғри келди. Англия терма жамоасига ўйинга киришиб кетиш учун бироз вақт керак бўлди, аммо дастлабки 15 дақиқадан сўнг яхшироқ ҳаракат қила бошладик, гол урдик ва ўзимизни ишончлироқ ҳис қилдик. Хафли вазиятлар ва дарвозага томон яхши юришлар бўлди", – дея Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Англия 12 очко жамғариб, Миллатлар лигаси А-3 гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Хорватия эса 3 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›