

Қолдирилган баҳслар орасида "Ал-Насср", "Ал-Ҳилол", "Ал-Иттиҳод" ва "Ал-Аҳли" клублари иштирокидаги ўйинлар ҳам бор.
13-тур доирасида қуйидаги учрашувлар ўтказилиши керак эди:
5 ноябрь:
"Ал-Хулуд" — "Ал-Халиж"
"Абҳа" — "Ал-Шабаб"
"Ал-Қодисия" — "Ал-Файҳа"
6 ноябрь:
"Ал-Фатҳ" — "Ал-Риёд"
"Ал-Ҳазм" — "Ал-Насср"
"Ал-Иттиҳод" — "Неом СК"
7 ноябрь:
"Ал-Файсали Ҳарма" — "Ал-Дирия"
"Ал-Иттифоқ" — "Ал-Ҳилол"
"Ал-Аҳли" — "Ал-Таавун"
Учрашувларнинг қолдирилишига 2026/27 йилги мавсум тақвимини қайта кўриб чиқиш зарурати сабаб бўлган. Осиё футбол конфедерацияси 2027 йилги Осиё кубоги муддатларини ўзгартирганидан сўнг, Саудия лигаси тақвимга тегишли ўзгартишлар киритишга қарор қилган.
Қолдирилган учрашувларнинг янги санаси ва вақти ҳозирча маълум қилинмаган. Бу борадаги қарорлар тақвим қайта кўриб чиқилганидан кейин эълон қилинади.



