

Манбага кўра, бунга 12 ёшли Мартиннинг майдондаги вақти қисқариб кетгани сабаб бўлган. Касильяснинг катта ўғли ўз ёш тоифасидаги жамоанинг асосий таркибига киритилмай қўйган, шунингдек, Орландодаги (АҚШ) турнир қайдномасидан ҳам тушиб қолган.


Мартин билан бирга "Реал" академиясини унинг 10 ёшли укаси Лукас ҳам тарк этди. Иккаласи ҳам дарвозабон амплуасида ўйнайди ва клуб тизимида икки мавсумни ўтказишди.
Қайд этилишича, Касильяснинг бу қарори фақатгина спорт билан боғлиқ сабаблар туфайли қабул қилинган. "Реал" раҳбарияти собиқ посбон ўғилларининг кетганидан хабардор.
Касильяс 1999 йилдан 2015 йилгача "Реал" шарафини ҳимоя қилган. Жамоа таркибида испаниялик футболчи мамлакатнинг 5 карра чемпиони бўлган, 3 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва УЕФА Суперкубогини 2 марта қўлга киритган.



