

"Нефтчи" клуби ёрдамчи мураббий Ханс-Юрген Геденинг жамоадан кетганини маълум қилди. Немис мураббийи янги мавсум аввалидан бошлаб Ислом Исмоиловга ассистент сифатида фаолият олиб бораётган эди.
"Барчаси учун раҳмат, Ханс-Юрген Геде!
Жамоамиз мураббийлар штабида фаолият олиб борган тажрибали германиялик мутахассис Ханс-Юрген Геде бугун жамоамиз билан дўстона тарзда хайрлашди.
Фаолияти давомида мутахассис жамоамизнинг ривожланиши ва юксалиши йўлида ўзининг бой тажрибаси, профессионал ёндашуви ҳамда қимматли маслаҳатлари билан мураббийлар штабига, хусусан бош мураббийимиз Исломбек Исмоиловга яқиндан кўмак бериб келди. Унинг футбол борасидаги билим ва тажрибаси жамоамиз учун муҳим таянчлардан бири бўлди.
Оилавий сабабларни инобатга олган ҳолда Ханс-Юрген Геде жамоамизни тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб ушбу қарорни чуқур ҳурмат билан қабул қилди ва қанчалик оғир бўлмасин, мутахассис билан хайрлашишга мажбур бўлмоқда.
Қисқа вақт давомида жамоамиз билан самарали фаолият олиб борган мураббий Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишда ўз ҳиссасини қўшди. Шубҳасиз, унинг меҳнати ва тажрибаси жамоамиз тарихида унутилмас из қолдиради ҳамда у клубимиз ривожига ҳисса қўшган инсонлар сафидан муносиб ўрин эгаллайди.
“Нефтчи” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари номидан Ханс-Юрген Гедега келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик, мустаҳкам соғлик ва омад тилаймиз.
Барчаси учун раҳмат, доктор Ханс-Юрген Геде!", -дейилади клуб хабарида.




