

– Ўйин ҳақида
– Халқимизни Қурбон ҳайити билан табриклайман. Ўйинга келсак, барибир класс ўз сўзини айтяпти. Йигитларимизга профессионаллик етишмаяпти. Майда нарсаларга эътибор бериб, футболни унутиб қўйишяпти. "Андижон" ва "Насаф"ни табриклаймиз. Кучимиз етмади. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга, ташкилотчиларга, стадион раҳбариятига раҳмат айтаман.
– Кубок учрашувларида нималар ўргандинглар?
– Биз мана шу учта ўйинда, 10 кун давомида катта футболда яшадик. Биринчи лигага мослашмай туриб, Суперлига жамоаларга қарши ўйнадик. "Андижон" ўзининг энг юқори даражасида. Даража билинди. Футболга ёндашув профессионал. Биз кўп нарса олдик. Нафақат футболчилар, биз мураббийлар ҳам.
– Ўйин олдидан йирик ҳисоб бўлади деган хавотир бормиди?
– Бу нарса бўлди. Доим йирик ҳисобда ютқазиш ҳам ҳаммага маъқул келмайди. "Андижон" ҳам биринчи ўрин учун бор кучини ишга солди. Шу тақлид тажриба орттирамиз. Биринчи лигада бу тажриба иш беради.



